Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразмда онасининг синфдошлари билан жанжаллашган йигит 16 йилга қамалди

Хоразмда онасининг синфдошлари билан жанжаллашган йигит 16 йилга қамалди

Хоразм вилояти Хонқа туманида 21 ёшли йигит онасига кечки пайт қўнғироқ қилган синфдошлари билан жанжаллашиб, бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди.

Жанжал дастлаб телефон орқали бошланган. Йигит отаси билан чойхонага бориб, тортишувдан сўнг уйига қайтган. Бироқ кейинроқ пичоқ сотиб олиб, чойхонага яна борган.

Иккинчи жанжал пайтида у низони ажратишга уринган кишини пичоқлаб ўлдирган, яна бир кишига тан жароҳати етказган.

Суд йигитни қасддан одам ўлдириш ва одам ўлдиришга суиқасд қилишда айбдор деб топиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!