Украина президенти маслаҳатчиси Дмитрий Литвин АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог томонидан илгари сурилган, жорий йил охиригача Украинада сайловлар ўтказиш бўйича чақирувига қарши чиқди.
"Агар унинг режаси фақатгина ўт очишни тўхтатиш ва сайлов ўтказишдан иборат бўлса, бу муваффақиятсиз режа. Путинни фақат шу икки нарса билан қўрқитиб бўлмайди. Россияда ҳарбий саноат мажмуасининг кенгайтирилиши демократик қўшниларни ҳурмат қилиш учун амалга оширилмаяпти", — дея таъкидлади Зеленскийнинг маслаҳатчиcи.
Литвинга кўра, Россия ва КХДР ўртасидаги иттифоқ ҳам ўт очишни тўхтатиш тамойилига ҳурмат билан боғлиқ эмас.
"Шу сабабли, биз асосий ҳамкорларимиз расмийларидан масалага янада чуқурроқ ёндашувни кўришни кутиб бўлардик", – дея қўшимча қилди Литвин.