Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Киев 2024 йилда Ғарб давлатларидан 41,7 миллиард доллар олди

Киев 2024 йилда Ғарб давлатларидан 41,7 миллиард доллар олди

Украина Молия вазирлиги жорий йилда ҳамкорлардан 41,7 миллиард доллар ташқи молиялаштиришни жалб қилгани ҳақида хабар берди. Тегишли шарҳ бошқарманинг Telegram каналида эълон қилинди.

Жами молиялаштиришнинг қарийб 30 фоизи грантлар ҳисобидан келган.

Украина молия вазири Сергей Марченко ушбу маблағлар асосий ижтимоий харажатларни қоплаш, жумладан, пенсиялар, таълим ва тиббиёт ходимларининг маошларини тўлаш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурини таъминлашга ёрдам берганини таъкидлади.

Ўтаётган йилда Украинага энг йирик молиявий ёрдамни Европа иттифоқи, АҚШ, Халқаро валюта жамғармаси, Япония, Жаҳон банки, Канада ва Буюк Британия кўрсатди. Февраль ойида Сергей Марченко Украина ҳар ой ижтимоий эҳтиёжлар учун 3 миллиард долларгача ёрдамга муҳтожлигини айтганди.

Киритилди: 10:01 01.01.2025. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!