Президентнинг ПФ–175-сон фармонига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий жорий этилади.
Бундан жиноят иши доирасидаги, инсон соғлиғи, меҳнат қонунчилиги, фуқаролар мурожаатлари, ҚҚСни қайтариш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ текширувлар мустасно.
Мораторий даврида ноқонуний текширув ўтказиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва айбдорлар жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, Бизнес-омбудсман назорат органларининг сўнгги 3 йиллик текширувларини ўрганиб, аниқланган қонунбузилишлар бўйича чора кўради ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга ёрдам беради.