Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Кейн барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат жамоа тузди

Кейн барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат жамоа тузди

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат жамоани тузди.

Инглиз таркибдан ҳозирги жамоадоши Мануэль Нойерга жой топган бўлса, ҳимоячилардан Марсело, Жон Терри, Жоржо Кьеллини ва Кайл Уокерни танлади. Ярим ҳимоядаги позициялар Серхио Бускетс, Зинедин Зидан ва Андрес Иньестага, ҳужум учлиги эса Криштиану Роналду, Роналдо ва Лионель Мессига насиб этди.

Харри Кейн 2023 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда 32 ёшли футболчи мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 11 та ўйинда ақл бовар қилмас 19 та гол урди, шунингдек, жамоадошларига 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:33 20.10.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!