"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Маурисио Почеттино клубдан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради, дея хабар беради "Goal".
Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик мутахассис клубдаги ички жараёнлардан норози. Почеттинога "Реал" ва унинг собиқ жамоаси Лондоннинг "Тоттенхем" клублари даъвогар. Аргентиналик мутахассис Мадрид клубини бошқармоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Почеттино 2021 йилнинг январида ПСЖни бошқаришни бошлаган ва клуб билан Франция кубоги ва Суперкубогини ютган.