Кениялик фермерлар экинзорларни пайҳон қилаётган филларни қўрқитиш учун асаларилардан фойдаланмоқда, деб хабар берди Good News Network.
Мамлакатнинг Цаво миллий боғида 1990-йиллардан буён филлар сони уч баравар кўпайган. Бу эса туташ ерларда деҳқончилик қилувчи қишлоқликларга муаммо туғдирмоқда.
Фермер Чарити Мвангоменинг айтишича, хайрия ташкилоти кўмагида ўрнатилган асалари уялари сабабли энди улар филлар ҳужумидан қўрқишмайди. Қолаверса, асаларилар қўшимча даромад ҳам келтирмоқда.
Ёввойи ҳайвонларга қарши асаларилардан фойдаланиш тажрибаси Замбия ва Малавида ҳам кенг тарқалган.