Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Кения Эрон билан уруш оқибатларини юмшатиш учун Жаҳон банкидан маблағ сўради

Кения Эрон билан уруш оқибатларини юмшатиш учун Жаҳон банкидан маблағ сўради

Кения ҳукумати Эрондаги уруш туфайли юзага келган иқтисодий зарбаларни бартараф этиш учун Жаҳон банкига тезкор молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Марказий банк раҳбари Камау Туггенинг маълум қилишича, энергия ресурслари импортига боғланиб қолган мамлакат бензин тақчиллигининг олдини олиш ва инфляцияни жиловлашга ҳаракат қилмоқда.

Тугге сўралган маблағ миқдорини очиқламади, бироқ ушбу ёрдам инқирозгача келишилган бюджет кредитларига қўшимча равишда берилишини таъкидлади.

Ҳозирда Кения шиллинги уруш фонида бироз заифлашган, аммо Марказий банк 13 миллиард доллардан ортиқ валюта захирасига эга экани ва бу тебранишларни жиловлаш учун етарли эканини билдирди. Шунингдек, банк олтин захираларини тўлдириш ва июнь ойидаги йиғилишда фоиз ставкаларини иқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 23:01 16.04.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!