Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Келлог: Украинага ҳеч ким тинчлик келишувини мажбурий тарзда қабул қилдирмайди

Келлог: Украинага ҳеч ким тинчлик келишувини мажбурий тарзда қабул қилдирмайди

"Украина президенти Влaдимир Зеленскийга ҳеч ким тинчлик келишувини мажбурий тарзда қабул қилдирмайди, фақат у ва Украина халқи бу ҳақда қарор қабул қилади", — деди АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог.

Шунингдек, Келлог Зеленский билан учрашишини ва унинг Украинага сафари ҳали якуний режалаштириш босқичида эканлигини айтди.

Бунгача Зеленский Келлогни 20 феврал, пайшанба куни Украинага келишини кутаётганини маълум қилган эди. Президентнинг сўзларига кўра, ташриф камида икки кун давом этади. Зеленский, шунингдек, махсус вакил билан бирга фронтга бориш режаси ҳақида ҳам гапирган.

Киритилди: 06:00 18.02.2025. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!