Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Синоптиклар 11-13 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 11 декабрда кечаси -7...-12 даража, кундузи -0...-5 даража, 12 декабрда кечаси -15...-20 даража, кундузи -7...-12 даража, 13 декабрда кечаси -15...-20 даража, кундузи -5...-10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабр баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +1...+6 даража, 12 декабрда кечаси -7...-12 даража, кундузи -3...-8 даража, 13 декабрда кечаси -7...-12 даража, кундузи -3...-8 даража, Навоий вилоятининг шимолида 11 декабрда кечаси -7...-12 даража, кундузи -0...-5 даража, 12 декабрда кечаси -15...-20 даража, кундузи -7...-12 даража, 13 декабрда кечаси -15...-20 даража, кундузи -5...-10 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабр баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража, 12 декабрда кечаси -5...-10 даража, кундузи -3...-8 даража, 13 декабрда кечаси -8...-13 даража, кундузи -3...-8 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабр баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража, 12 декабрда кечаси -1...-6 даража, кундузи +2...+7 даража, 13 декабрда кечаси -2...-7 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 11 декабр баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража, 12 декабрда кечаси -0...-5 даража, кундузи -2...+3 даража, 13 декабрда кечаси -5...-10 даража, кундузи -3...-8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 11-12 декабрда қор ёғади, 11 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси ва кундузи -0...-5 даража, 12-13 декабрда кечаси -10...-15 даражагача пасаяди, кундузи -4...-9 даража бўлади.

Киритилди: 11:50 09.12.2023. Ўқилди: 7207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!