Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Агентлик мухбирларининг сўзларига кўра, учрашув тафсилотлари ҳали кўриб чиқилмоқда, бироқ делегация таркибида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар бўлиши эҳтимоли юқори.
Нашрнинг ёзишича, Европа амалдорларининг кўпчилиги учрашув ҳақида хабардор қилинмаган. Унда Украина расмий вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда, аммо улар "тайёргарлик жараёнидан тўлиқ хабардор эмаслар".
Агентликниг маълум қилишича, музокаралар Саудия Арабистонининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Мусайд ал-Айбан олиб боради. Бироқ режалар ҳар қандай вақтда барбод бўлиши мумкинлиги ҳам инкор этилмаяпти.
Шу ҳафтанинг бошида Доналд Трамп Саудия Арабистонида Владимир Путин билан учрашиш эҳтимоли борлигини айтган эди. Саудия Арабистони ҳукумати ўз ҳудудида Россия ва АҚШ расмий вакилларининг учрашувини ўтказиш ғоясини маъқуллади.