Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилади

“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилади

“Келажак мероси” халқаро мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–330-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, “Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилади.

✔️ Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилади:

▪️ адабиёт;
▪️ маданий мерос;
▪️ театр ва кино;
▪️ мусиқа ва рақс;
▪️ тасвирий ва амалий санъат;
▪️ мода ва дизайн;
▪️ илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.

💸 Халқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги 1 марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

❇️ Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.

Киритилди: 17:00 04.11.2025. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!