Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Каземиро "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Каземиро "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича қарор қабул қилди

"Манчестер Юнайтед" таянч ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини МЛС ва Саудия Арабистонида давом эттиришнинг фойдали вариантларига қарамай, "қизил иблислар"ни тарк этишни режалаштирмаяпти.

The Sun журналистлари хабарига кўра, бразилиялик хавбек фаолиятини манкунианликлар сафида якунлашни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, Каземиронинг қарорига Рубен Аморим катта таъсир кўрсатган. Португалиялик мутахассис бразилияликни жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда.

Каземиро 2022 йилнинг августидан бери "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2026 йилнинг ёзида тугайди. Унинг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 15:27 10.05.2025. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!