Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Кавказ – денгиздан денгизгача” форуми бўлиб ўтади

“Кавказ – денгиздан денгизгача” форуми бўлиб ўтади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи – UNA-OIC хабар беришича, 15-17 июль кунлари Чеченистон Республикаси пойтахти Грознийда “Кавказ – денгиздан денгизгача” инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Минтақа иқтисодиётини ривожлантириш, савдо алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилаётган анжуманда Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳамда Каспий ва Қора денгиз бўйидаги мамлакатларда инвестиция салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

3000 дан зиёд иштирокчи – ишбилармонлар, экспертлар, саноат компаниялари вакиллари, менежерлар, ҳукумат мулозимлари иштирок этадиган, дастурдан 60 га яқин тадбир ўрин олган форумда тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, транспорт инфратузилмаси, саноат, энергетика, банк сектори, халқаро ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш, гуманитар кун тартиби эътибор марказида бўлади. Ялпи мажлисдан ташқари, медиа-макон ва ижодий индустрия, минтақаларда ички туризмни ривожлантириш каби муҳим мавзулар алоҳида таҳлил этилади.

Киритилди: 14:30 08.07.2024. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!