“Қироллик клуби” “Челси” аъзоси Эден Азарнинг трансфери боши берк кўчага кириб қолганидан кейин бор эътиборини уругвайлик ҳужумчига қаратди. Кавани айни дамда “Реал”нинг ҳужумини кучайтира олиши мумкин бўлган ҳужумчи сифатида кўрилмоқда.
Бироқ маълумотларга кўра, Кавани Мадридга кўчиб ўтишга иккиланяпти, чунки у “Реал” туфайли “ПСЖ” раҳбарияти билан низога боришни хоҳламаяпти. Шунинг учун ҳам у бу борада шахсий ташаббус кўрсатмоқчи эмас ва қачонки Париж клуби уни сотишга рози бўлган тақдирдагина “Реал”га ўтмоқчи.