Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Катта тўқнашув сари?! АҚШ Панама каналини эгаллаб олмоқчи

Катта тўқнашув сари?! АҚШ Панама каналини эгаллаб олмоқчи

Оқ уй Пентагондан Панама канали устидан назоратни таъминлаш учун ишончли ҳарбий режаларни сўради.

Бу ҳақда NBC News, CNN ва Reuters манбаларига таяниб хабар бермоқда.

NBC News маълумотларига кўра, потенциал вариантлар орасида Панама билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришдан тортиб, АҚШ ҳарбийларининг Панама каналини куч билан эгаллаши каби эҳтимоли кам сценарийлар бор.

Пентагон расмийларнинг сўзларига кўра, куч ишлатиш Панаманинг мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қай даражада рози бўлишига боғлиқ. Амалдорлар АҚШнинг Панамага бостириб киришининг эҳтимоли кам дея баҳолашган.

NBC News суҳбатдошларининг таъкидлашича, Трамп маъмурияти Хитойнинг таъсирини камайтириш мақсадида АҚШнинг Панамадаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи.

Киритилди: 20:04 14.03.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!