Times газетасининг аниқлик киритишича, жума куни қирол Карл III ва қиролича-консорт Камилла Балморал қалъасидан Лондонга қайтади. Шу куни Карл III билан янги бош вазир Лиз Трасс учрашуви бўлиб ўтиши мумкин.
Британиянинг янги манархи ўзига Карл III номини олди Британия бош вазири Лиз Трасснинг баёнот беришича, Британия тожи бугун қирол Карл III га ўтади.
"Бугун тож янги манархимизга, Жаноби Олийлари қирол Карл III га ўтади", – дея таъкидлади Трасс. Буюк Британияни 70 йилдан кўпроқ бошқарган қироличаси Елизавета II пайшанба куни 96 ёшида вафот этди.
Энди Карл III Британия ва 14 та Ҳамдўстлик мамлакатларининг қироли бўлди, дея маълум қилмоқда Sky News телеканали.