Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Карим Бензема яна собиқ клубига қайтиши мумкин

Карим Бензема яна собиқ клубига қайтиши мумкин

Матбуотда Карим Бензема "Ал-Иттиҳод" билан шартномасини узайтиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақдаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, деб ёзади Foot Mercato.

Манбага кўра, Бензема Жидда клуби билан шартномасини узайтирмаган. Қолаверса, 37 ёшли футболчи ҳали клубдан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича расмий таклиф олмаган.

Карим Бенземанинг эркин агент мақомини олиши мумкинлиги "Лион" мухлисларига юлдуз футболчининг клубга қайтишига умид қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2022 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган эди. "Ал-Иттиҳод" сафида француз 74 та ўйинда майдонга тушиб, 49 та гол урган ва 17 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 23:28 10.12.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!