14-15 ёш тоифасидаги баҳсларда -52 кг. вазн тоифасида Ҳумоюнмирзо Ҳалимов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг 14-15 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда -57 кг. вазн тоифасида Исомиддин Каримов ҳамда -63 кг. вазн тоифасида Самандар Зокиров бронза медалга сазовор бўлди.
Шундай қилиб, Ёшлар лигаси турнирида терма жамоамиз ҳисобида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза, жами 9 медаль мавжуд.