Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Карантин даврида телефон ва интернет учун тўлов кечикса ҳам узиб қўйилмаслиги ростми?

Карантин даврида телефон ва интернет учун тўлов кечикса ҳам узиб қўйилмаслиги ростми?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби Шерзод Аҳматов  иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда. 

Савол: Бугунги, карантин холатда   Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни амалга оширишда аҳоли учун қандай имкониятлар яратилади? Телефон ва интернет учун тўлов кечикса ҳам карантин даврида узиб қўйилмаслиги ҳақидаги қарорни ўқидим... 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг   «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинди. Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Бундан ташқари, қарорда Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Шу билан бирга, идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чоралари кўрилиши ҳам белгиланган.
 

Киритилди: 17:14 24.03.2020. Ўқилди: 4082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!