АҚШ маъмурияти 2021 йил 6 январда Капитолийга ҳужум пайтида ҳалок бўлган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари фахрийси Эшли Беббитнинг оиласига қарийб 5 миллион доллар тўламоқчи.
Бу ҳақда The Washington Post (WP) газетаси манбаларга таяниб ёзмоқда.
"Президент Дональд Трамп маъмурияти 2021 йил 6 январда Капитолийга ҳужум пайтида Вакиллар палатаси спикери вестибюлига бостириб киришга уриниш чоғида полиция томонидан ҳалок бўлган Трамп тарафдорининг меросхўрлари томонидан берилган даъвони ҳал қилиш учун Эшли Беббит оиласига деярли 5 миллион доллар тўламоқчи," - деб ёзади газета.
Материалда айтилишича, Беббитлар оиласи 2024 йил бошида 30 миллион доллар талаб қилиб судга мурожаат қилган. Газета манбаларининг хабар беришича, Адлия вазирлиги унинг қариндошларига 5 миллион доллардан сал камроқ тўлашга рози бўлган, шундан учдан бир қисми адвокатларга тўланади.