Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Канаданинг янги бош вазири Зеленскийни G7 саммитига таклиф қилди

Канаданинг янги бош вазири Зеленскийни G7 саммитига таклиф қилди

Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Владимир Зеленскийни G7 саммитига таклиф қилди.

Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Карнининг айтишича, у G7 саммитига таклифни бир кун аввал телефон орқали Зеленскийга етказган.

"Президент Зеленский июнь ойида Албертада бўлиб ўтадиган G7 йиғилишига таклиф қилинди", деди Канада ҳукумати вакили.

Эслатиб ўтамиз, бу йил G7га раислик қилаётган Канада 15-17 июнь кунлари Канада ғарбидаги Алберта провинциясининг Кананаскис шаҳрида саммитга мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, G7 таркибига Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония ва АҚШ киради. 12-14 март кунлари Канаданинг Ла-Малбай шаҳрида G7 ташқи ишлар вазирлари учрашди. Канада 2025 йил 1 январдан бошлаб G7га раислик қилади.

Киритилди: 23:37 17.03.2025. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!