Канаданинг янги бош вазири Марк Карни жума куни эрталаб ҳукумат аъзолари билан бирга қасамёд қабул қиладию
Бу ҳақида BBC хабар берди.
9 март куни бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, у Канада Либерал партияси аъзоларининг қарийб 86% овозини тўплади.
12 март куни Карни АҚШ президенти Доналд Трамп билан янги савдо келишувини тузиш учун музокаралар столига ўтиришга тайёр эканлигини маълум қилди, деб ёзмоқда AFP.
"Xоккейда бўлгани каби, cавдода ҳам Канада ғалаба қозонади!", —дея таъкидлади Марк Карни сайловда ғалаба қозонганидан кейинги нутқида.