Citizen Lab хавфсизлик тадқиқотчиларига кўра, Reignнинг Pegasusга ўхшаш жосуслик дастури Исроилнинг кам таниқли QuaDream Ltd фирмаси томонидан яратилган.
У 2019 йилдан 2021 йилгача журналистлар ва мухолиф сиёсатчиларга қарши ишлатилган. Шимолий Америка, Марказий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва Яқин Шарқдан камида беш нафар қурбонлар борлиги маълум.
Фойдаланувчининг смартфони ёки компьютерига ўрнатилган жосуслик дастурлари телефон суҳбатларини, ташқи товушларни ёзиб олиши, суратга олиши ва қурилмадаги файлларни фойдаланувчининг хабарисиз қидириши мумкин. Хакерлик дастури, шунингдек, қурилма эгасининг булутли хотирасига доимий киришни таъминлаш учун ўзининг икки факторли аутентификация кодини яратди.
Аввалроқ Исроилнинг Pegasus электрон жосуслик тизими 50 минг фойдаланувчини, жумладан, журналистлар, фаоллар ва сиёсатчиларни, жумладан Макронни кузатгани маълум бўлган эди.