Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Канададаги ҳарбий базада кучли портлаш юз берди: камида 7 киши ҳалок бўлди

Канададаги ҳарбий базада кучли портлаш юз берди: камида 7 киши ҳалок бўлди

Канаданинг Альберта провинциясида жойлашган "Уэйнрайт" ҳарбий базасида содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди.

Бу ҳақда Global News телеканали мамлакат Қуролли кучларидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Телеканал маълумотига кўра, ҳарбий базада жанговар ўқ-дорилардан фойдаланилган ҳолда ўтказилаётган машғулотлар давомида ҳудуддан ўтган газ қувури шикастланган.

Натижада кучли портлаш содир бўлиб, унинг ортидан ёнғин келиб чиққан.

Киритилди: Бугун 10:54. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!