Канаданинг Тинч океанидаги Британия Колумбияси провинциясига урилган бўронли шамоллар туфайли камида 6500 уй хўжалиги ва бошқа объектлар электр таъминотисиз қолди.
Бу ҳақда CTV телеканали маълум қилди.
Канада Миллий об-ҳаво бюроси маълумотларига кўра, шамолнинг тезлиги баъзи жойларда 39 м/с (140 км/с дан ортиқ) га етмоқда. Кучли ёмғир билан бирга келган ноқулай об-ҳаво туфайли ушбу ҳудудлар ўртасида паром қатнови ҳам тўхтаб қолган.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.