Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Канада вакиллари октябрь ойида Тайванга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Канада вакиллари октябрь ойида Тайванга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Канада парламентининг бир гуруҳ аъзолари октябрь ойида Тайван оролига боришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда CBC мамлакат Либерал партияси депутати Жуди Сгрога асосланиб хабар бермоқда.

“Савдо қўмитаси Тайванга ташриф буюриб, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо алоқаларини чуқурлаштириш учун қандай имкониятлар мавжудлигини кўришни истайди”, - деди у.

2 август куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пэлоси Тайванга келди.

Россия президенти Владимир Путин унинг сафарини қимор деб атади ва шу йўл билан Қўшма Штатлар Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни кескинлаштиришга онгли равишда уринганини таъкидлади.

Киритилди: 14:47 17.08.2022. Ўқилди: 1345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!