Канада расмийлари Киевга 500 миллион Канада доллари (367 миллион доллар) миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этиш ниятида.
Бу ҳақда National Post нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, янги ёрдам пакетини Канада бош вазири Жастин Трюдо Вашингтондаги НАТО саммитида эълон қилади. Ҳарбий ёрдам тафсилотлари айтилмаган.
Нашр шунингдек, Трюдо Вашингтонда Украина президенти Владимир Зеленский билан шахсий учрашув ўтказиши кераклигини таъкидлайди.