Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Канада Украинага 15 миллион доллар ажратади

Канада Украинага 15 миллион доллар ажратади

Канада ҳукумати Украинага етказилган Германиянинг Leopard 2 танкларига техник хизмат кўрсатиш учун қўшимча 20 миллион Канада доллари (тахминан 15 миллион доллар) ажратиш ниятида.

Бу ҳақда Канада мудофаа вазири Дэвид Макгинти маълум қилган.

"Учрашув чоғида вазир Макгинти Канада Польшадаги Leopard 2 танкларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш марказини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 20 миллион доллар ажратишини маълум қилди”, — деди у.

Унга кўра, Канада август ойидан Польшадаги марказга 50 та зирҳли техникани ташишни бошлайди. Йил охиригача етказиб бериш тўлиқ бажарилиши керак. Вазирнинг таъкидлашича, Канада 2022 йил февралидан бошлаб Украинага умумий миқдори қарийб 6,5 миллиард Канада доллари (тахминан 14,75 миллиард доллар) миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган.

Киритилди: 07:46 22.07.2025. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!