Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Канада Қўшма Штатлардан импорт қилинувчи автомобилларга 25 фоизлик божлар жорий қилди

Канада Қўшма Штатлардан  импорт қилинувчи автомобилларга 25 фоизлик божлар жорий қилди

Мамлакат бош вазири Марк Карнининг маълум қилишича, тарифлар эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишувга (CUSMA) мос келмайдиган барча АҚШ автомобилларига нисбатан қўлланилади.

Бундан ташқари, божлар чет элда ишлаб чиқарилган, аммо CUSMA талабларига жавоб берадиган автомобил эҳтиёт қисмларига ҳам тааллуқлидир. Шу билан бирга, мазкур савдо тарифлари Мексикада тайёрланган эҳтиёт қисмларга таъсир қилмайди ва 9 апрелдан кучга киради.

"Президент Трамп ушбу савдо инқирозини келтириб чиқарди ва Канада унга мақсадли ва қатъий жавоб бермоқда", – дея таъкидлади Карни.

Доналд Трамп апрел ойи бошида 185 мамлакат ва ҳудудлар, жумладан, Канаданинг маҳсулотларига бож тўловларини жорий қилганди.

Киритилди: 15:31 09.04.2025. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!