Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Канада Европани қайта қуроллантириш жараёнида иштирок этиш ниятида

Канада Европани қайта қуроллантириш жараёнида иштирок этиш ниятида

Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни Квебек провинциясига ташрифи чоғида журналистларга маълум қилди, унинг чиқиши миллий телеканаллар орқали намойиш этилди .

“Биз ишончли глобал ҳамкорларимиз билан хавфсизликни мустаҳкамлаяпмиз, шу жумладан Канаданинг трансатлантик хавфсизликни мустаҳкамлаш учун янги Европа қуролланиш режасидаги иштирокини илгари суриш ҳам киради”, деди бош вазир.

Ҳукумат раҳбарининг қўшимча қилишича, ушбу режанинг бир қисми Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришни ҳам ўз ичига олади. Ушбу мақсадларга эришиш учун Оттава маҳаллий ишлаб чиқаришни, жумладан, мудофаа секторини ривожлантиришни рағбатлантиради, деди Карни.

Киритилди: 02:44 15.04.2025. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!