Бу ҳақда Globe and Mail ва Reuters ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Globe and Mail маълумотларига кўра, Трюдо 6 январ куни Либерал партия раҳбарлигидан кетишини эълон қилиши мумкин. Reuters эса Канада бош вазирига яқин манбага асосланиб, бундай эҳтимол ортиб бораётганини, аммо Трюдо ҳали якуний қарор қабул қилмаганини ёзмоқда.
Жастин Трюдо 2015 йил ноябридан бери қарийб ўн йил давомида Канада ҳукуматини бошқариб келмоқда. У бу лавозимда уч муддат ишлаб келмоқда. Канадада 2025 йилда парламент сайловлари ўтказилиши режалаштирилган, бироқ Трюдо партиясининг рейтинги мухолифатдаги Консерватив партия рейтингидан паст: 25% га нисбатан 38%.