Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқиш бўйича қарорини эълон қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Либерал партия янги етакчини сайлагандан кейин ўз лавозимини тарк этади. Жастин Трюдо деярли 10 йил Канада бош вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Трюдо, шунингдек, Канада генерал-губернатори Мэри Саймондан (Буюк Британия монархи томонидан тайинланган) парламентни 24 мартгача тарқатмасликни сўради.Губернатор рози бўлган.
Келгуси икки ой ичида Либерал партия парламент сайловларида Пер Поевре бошчилигидаги консерваторларни мағлуб этишга уринадиган янги етакчини сайлаши кутилмоқда.