Канада АҚШнинг бир қисмига айланмайди ва савдо урушида уни мағлуб этади, деб таъкидлади Канада бош вазири лавозимига номзод Марк Карни.
"Савдо уруши жаҳон иқтисодиётини хароб қилди, у [АҚШ президенти Доналд Трамп] Американинг қўшниси, энг яқин дўсти ва энг содиқ иттифоқчиси бўлган Канадага хиёнат қилди," - деди сиёсатчи.
Карни мамлакатнинг халқаро майдондаги ўрни кучайишига ва Америка "глобал ишлардан четлашаётган" бир пайтда, Канада "дунё етакчиси"га айланишига ишонч билдирди.
Бу баёнотлар АҚШ-Канада муносабатларидаги зўриқиш ва олдинда турган сайловлар фонида янгради. Ушбу сайловларда Карни ўзини Канада миллий манфаатлари ва иқтисодий мустақиллигининг ҳимоячиси сифатида намоён этмоқда.