Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Камбоджа ҳаво ҳужумлари натижасида Таиландда 15 киши ҳалок бўлди

Камбоджа ҳаво ҳужумлари натижасида Таиландда 15 киши ҳалок бўлди

Камбоджадан берилган зарбалар туфайли Таиландда 14 нафар тинч аҳоли ва бир аскар ҳалок бўлди.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бундан ташқари, 46 киши жароҳатланган.

Таиланд қуруқликдаги кучлари қўмондонлиги жума куни эълон қилган баёнотда, Таиланд ва Камбоджа қўшинлари ўртасидаги жанглар янги шиддат билан давом этаётгани айтилган. Камбоджа томони яна Град МЛРСдан фойдаланиб, Таиланд ҳудудидаги тинч аҳоли нишонларига зарба бермоқда.

“Таиланд қўшинлари тактик вазиятга мос равишда адекват жавоб чораларини кўрмоқда”, — дейилади хабарда.

Бир нечта ракета тизимларидан фойдаланишга жавобан Таиланд қуролли кучлари 155 мм қурол ишлатган.

Киритилди: 11:36 25.07.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!