Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Камбағалликни қисқартириш ва муносиб меҳнат шароити: Ўзбекистон ва Туркия қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Камбағалликни қисқартириш ва муносиб меҳнат шароити: Ўзбекистон ва Туркия қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Олий Мажлис Сенатига Туркия Республикаси меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишикхан бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда, шу жумладан, меҳнат, ижтимоий ҳимоя, таълим, савдо, инвестиция ва парламентлараро ҳамкорлик соҳаларида изчил ривожланаётгани қайд этилди.

Парламентлараро муносабатлар хусусида сўз юритилар экан, сўнгги йилларда парламентлар ўртасидаги мунтазам мулоқот ва ўзаро ташрифлар фаоллашгани алоҳида эътироф этилди. Ташрифлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди ва шу тариқа парламентлараро алоқалар янги босқичга олиб чиқилди.

Учрашувда меҳнат муҳофазаси, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, аҳолини банд қилиш ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳамкорликни кучайтириш, тажриба ва ахборот алмашиш ҳамда мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида тегишли вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди.

Киритилди: 15:58 07.05.2025. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!