Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ананавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг Термиз шаҳар босқичи ташкил этилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган мазкур танловда 600 дан зиёд истеъдодли, иқтидорли болалар иштирок этиб, 6 та йўналиш, иккита ёш тоифаси бўйича ғолиблар аниқланиб олинди.