Россия президенти Владимир Путин бошқа давлатлар раҳбарларини ҳақорат қилиш даражасига тушмайди, деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ витсе-президенти Камала Харриснинг Россия етакчисига нисбатан ҳақоратларига изоҳ берар экан.
Аввалроқ, Камола Харрис Россия президентига нисбатан ҳақоратомуз баёнот билан чиққан эди. Харрис "қотил диктатор" сўзларини ишлатган.
"Президентимиз ҳеч қачон бундай қилмаган ва, ўйлайманки, қилмайди," - деди Кремль вакили.
"Бу [АҚШ] сиёсий тузумининг шундай амалиёти," - дея таъкидлади у.