Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Калтак можароси": хоразмлик ўқувчи ўқитувчидан калтак егани ростми?

"Калтак можароси": хоразмлик ўқувчи ўқитувчидан калтак егани ростми?

Хоразм вилояти Хазорасп тумани, Питнак шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг олтинчи синф ўқувчиси Достон Султоновнинг айтишича, ўқитувчиси уни қаттиқ калтаклаган ва жароҳатлаган.

Ўқувчининг қариндошлари мактаб директори ва туман милицияси ўқитувчига қарши ҳеч қандай чоралар кўрмаганлигини айтди, деб ёзади cеntralasian.org .

13 ёшли Достон Султоновнинг гапига кўра, 4 апрель куни Миллий истиқлол ғояси мавзусида ўқитувчиси уни синфдошлари олдида қаттиқ калтаклаган.

Ўқитувчи жим ўтиришни ва уй вазифасини бажаришни тайинлаб, ташқарига чиқди. Синфга қайтиб келганида эса дафтарим қаерда эканлигини сўради ва кейин мени урди. Менинг дафтарим ерда ётарди, уни олиш учун эгилдим, лекин ўша пайтда ўқитувчи мени яна урди. Уйга қайтиб келганимда юзим кўкарганди. Мени шифокорга олиб боришди. Шифокор бизга милиция билан гаплашишни маслаҳат берди, шундан кейин ота-онам ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилди , дейди олтинчи синф ўқувчиси Достон Султонов.

Бироқ ўқитувчи Сурож Сапаев бу айбловларни рад этди.

Мен ундан дафтари қаердалигини сўрадим. Бунга жавобан у менга бақириб, онамни ҳақорат қила бошлади. Бу нормаль ҳолат эмас, тўғрими? Бу бола миллий мустақиллик ғояси ҳақида ҳеч нарса билмайди, Ўзбекистон мадҳиясини билмайди, герб қачон қабул қилинганини билмайди. Ҳатто дафтари ҳам йўқ. У сиз яхши гап билан тушунтирганингизда тушунишни истамайди. Мен жуда хотиржамман ва бу болани урганим йўқ , деди ўқитувчи.

Айни дамда Питнак шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳолатни ўрганишмоқда.

Киритилди: 13:49 08.04.2019. Ўқилди: 2028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!