Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Калмар ўйини» : 1 цент атрофида сотилган криптовалюта нархи 2,34 долларга кўтарилган

«Калмар ўйини» : 1 цент атрофида сотилган криптовалюта нархи 2,34 долларга кўтарилган

Netflix платформаси орқали намойиш этилган ва бутун дунёда машҳур бўлиб кетган «Калмар ўйини» сериалининг криптовалютаси чиқарилди.

«Калмар» криптовалютаси сешанба куни 1 цент атрофида сотилган бўлса, жума куни унинг нархи 2,34 долларга кўтарилган.

Нархларнинг кескин кўтарилиши натижасида криптовалютанинг бозор капиталлашуви 184 миллион долларга етди.

«Бундай тангалар инвесторларни тезда ҳаёжонлантиради, бу эса ваҳшиёна оширилган нархларга олиб келади. Натижада бу каби чайқовчиликка берилиб кетган содда чакана инвесторлар катта йўқотиш хавфига дуч келишади», дейди Корнел университети иқтисодчиси Эсвар Прасад.

Маълумот учун, Жанубий Кореянинг «Калмар ўйини» сериалида ижтимоий тенгсизлик ғояси ифода этилган бўлиб, воқеалар замонавий Сеулда юз беради. 456 кишидан иборат гуруҳга йирик миқдордаги маблағни ютиб олиш имкониятини берувчи болалар ўйинларини ўйнаш таклиф этилади, аммо ўйинда ютқазганлар ҳаёт билан видолашишига тўғри келади.

Bloomberg маълумотларига кўра, корейс сериали Netflix томонидан 21,4 миллион долларга харид қилинган ва компания сериал орқали 900 миллион долларга яқин фойда кўрган.

Киритилди: 20:15 29.10.2021. Ўқилди: 4403 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!