АҚШнинг Калифорния штатидаги Санта-Каталина ороли яқинида тиббий вертолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида тўрт киши шифохонага ётқизилди, яна бир кишининг тақдири ҳозирча номаълум.
Бу ҳақда NBC4 телеканали расмий манбаларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, авиаҳодиса вертолёт оролдан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай содир бўлган. Қутқарувчилар бедарак йўқолган кишини қидириш ишларини давом эттирмоқда.