Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик футболчилар Туркия чемпионатида легионер ҳисобланмаслиги кутилмоқда

Ўзбекистонлик футболчилар Туркия чемпионатида легионер ҳисобланмаслиги кутилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистонни ўз ичига олган туркий давлатлар футболчилари Туркия чемпионатида легионер сифатида эмас, балки туркиялик футболчилар мақомида ўйнаши мумкин. Бу ҳақда Sports.kz TRT Haber нашрига таяниб хабар берди.

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (AK Parti) раис ўринбосари Кюршад Зорлу Туркияга келадиган туркий дунё вакиллари бўлган футболчиларнинг мақомини ўзгартириш бўйича иш бошланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу масала Туркия футбол федерацияси президенти билан ҳам муҳокама қилинган.

«Бу шунчаки мақомни ўзгартириш эмас. Агар ушбу лойиҳани охирига етказсак, 200 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган улкан туркий дунё ҳудудидаги ёш истеъдодларни кашф этиш имконига эга бўламиз. Биз уларни ўз мамлакатларидаги академиялар ва ёшлар тизимида ривожлантирамиз. Бу орқали миллий терма жамоаларимизнинг Европа ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, бошқа халқаро мусобақалардаги натижаларини яхшилашга ҳаракат қиламиз», — дея Зорлунинг сўзларини келтиради нашр.

Айни вақтда Туркия чемпионатидаги Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев ва Ҳусниддин Алиқулов фаолият юритишмоқда.

Киритилди: 12:00 14.10.2026. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!