Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Калифорния полицияси ҳайдовчисиз таксига йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жазо қўллай олмади

Калифорния полицияси ҳайдовчисиз таксига йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жазо қўллай олмади

Американинг Калифорния штати Сан-Бруно шаҳрида полиция ноқонуний бурилиш қилгани учун жарима қўллаш мақсадида машинани тўхтатди. Ҳайдовчисиз машина Waymo хизматининг ўзи бошқариладиган таксиси бўлиб чиқди.

The Guardian нашри хабар беришича , ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган.

Полиция маст ҳайдовчиларга қарши рейд ўтказаётганида ўзи бошқараётган такси светофорнинг қизил чироғида бурилиб кетган. "Ҳайдовчи бўлмагани учун жарима расмийлаштириб бўлмади (қонунда "робот"ларга жарима қўллаш йўқ)" — дейилади полиция хабарида.

Агентлик носозлик ҳақида Waymo компаниясини хабардор қилди. Полиция транспорт воситалари қайта дастурлаштирилади ва энди йўл ҳаракати қоидаларини бузмайди деб умид қилмоқда.

Waymo воқеага жавоб бериб, унинг автоном ҳайдаш тизими йўл ҳаракати қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганлигини айтди. Компания вазиятни ўрганмоқда ва "йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш мажбуриятини олади".

Киритилди: 11:15 01.10.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!