Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Кака ва Роналдо Анчелоттини Бразилия терма жамоасини бошқаришга кўндирмоқчи

Кака ва Роналдо Анчелоттини Бразилия терма жамоасини бошқаришга кўндирмоқчи

Бразилия терма жамоаси собиқ афсонавий футболчилари Кака ва Роналдо италиялик мутахассис Карло Анчелоттини миллий жамоани бошқаришга кўндирмоқчи.

"The Athletic" хабар тарқатишича, улар "Реал" устозининг Бразилияга келишида муҳим роль ўйнаши мумкин. Боиси, айнан улар Бразилия футбол конфедерацияси номидан Анчелотти билан музокара олиб боришмоқда.

Маълумотларга қараганда, Анчелотти, агар ёзда "Реал"дан кетадиган бўлса, "пентакампеонлар"ни қабул қилишга тайёр. Унинг Мадридда келажаги эса жамоанинг жорий мавсумдаги натижаларига боғлиқ. Перес уни истеъфога чиқармаса, мутахассиснинг ўзи "Реал"да қолиб ўз ишини давом эттиришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Анчелоттининг "Реал Мадрид" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Киритилди: 14:58 29.03.2023. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!