Рақобат қўмитаси айрим ресторан ва кафеларда таомлар нархидан ташқари 10–15 фоиз, баъзан эса 20 фоизгача хизмат ҳақи қўшимча тўлов сифатида ундирилаётгани ҳамда аввалдан депозит маблағлар талаб қилинаётгани ҳақида мурожаатлар кўпайганини маълум қилиб, бу каби ҳолатлар қонунга зидлигини айтмоқда.
Қайд этилишича, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 4, 19 ва 21-моддаларига асосан:
Ўз навбатида, Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларини қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга йўл қўймасликлари, яъни умумий овқатланиш корхоналари турларидан келиб чиқиб истеъмолчиларнинг ўз-ўзига хизмат қилиш имкониятини яратиш, таомлар нархи, хизмат кўрсатиш тартиби ва улар билан боғлиқ шартлар, шу жумладан официант хизмати учун ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар билан ўз вақтида тўлиқ таништириб ўтишлари лозимлиги борасида огоҳлантирмоқда.