Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

“Жўйзар” каналини бетонлаштириш натижасида 12,0 млн куб метр сув иқтисод қилинади

“Жўйзар” каналини бетонлаштириш натижасида 12,0 млн куб метр сув иқтисод қилинади

Жорий йил май ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухородаги қаровсиз ҳолдаги “Жўйзар” каналини кўздан кечирган эди.

Бугун Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида “Жўйзар” каналида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Ташриф давомида канални бетонлаштириш орқали сув йўқотишларини камайтириш, унинг сув ўтказиш қувватини ошириш ҳамда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор сув билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг боришини ўрганди.

Ҳозирда ушбу каналнинг 10 км қисмида тупроқ ишлари, шундан 9 км қисмида бетонлаштириш ишлари тўлиқ амалга оширилди.

Канал билан боғлиқ қурилиш ишлари якунлангандан сўнг:

✅ йилига 12,0 млн м³ сувни иқтисод қилиш;

13,7 минг хонадонни ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

✅ каналнинг сув ўтказиш қувватини 60 фоизга ошириш;

349 та фермер хўжалигининг 8,5 минг гектар экин майдони ҳамда 2,8 минг гектар томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш имконияти юзага келиши кутилмоқда.

“Жўйзар” каналининг бетонлаштирилиши натижасида сув йўқотишларининг сезиларли камайиши, минглаб хонадонлар ва қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминоти яхшиланиши ҳудуд тараққиётида муҳим қадам бўлади.

Киритилди: Бугун 12:30. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!