Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Журналистлар Винисиуснинг «Реал» билан музокаралари нега тўхтаб қолганини маълум қилди

Журналистлар Винисиуснинг «Реал» билан музокаралари нега тўхтаб қолганини маълум қилди

25 ёшли бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ва Мадриднинг «Реал» клуби ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар тўхтаб қолган. Амалдаги битим 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Инсайдерлар таъкидлашича, асосий муаммо футболчининг маоши бўлиб қолмоқда. Винисиус йилига 30 миллион евро талаб қилмоқда, «Реал» эса унга йилига 20 миллион евро тўлашга тайёр ва ўз таклифини оширишни режалаштирмаяпти.

Жорий мавсумда Винисиус «Реал» сафида 49 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 12 та голли узатма бор.

Киритилди: 23:46 26.04.2026. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!