Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЖССТдан ниқоб тақиш бўйича янги тавсиянома

ЖССТдан ниқоб тақиш бўйича янги тавсиянома

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалиши шароитида ниқобдан фойдаланиш бўйича янгиланган йўриқномани чоп этди. Унда айтилишича, ижтимоий масофага риоя қилишнинг имкони бўлмаса, бинолар ташқарисида ҳам ниқоб тақиш лозим.

Шунингдек, етарлича даражада шамоллатилмайдиган хоналарда ҳам ниқоб тақиш зарур. Йўриқномада айтилишича, бу қоидалар катталар ва 12 ёшдан юқори болаларга тааллуқли.

ЖССТ беш ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақишни тавсия этмаяпти. 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар эса эпидемиологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ниқоб тақишлари мумкин.

Ташкилот ниқобдан фойдаланиш бўйича тавсияларни июнь бошларида янгилаганди. Ўшанда тиббиёт муассасаларининг барча ходимларидан ниқоб тақиш талаб қилинганди.

Бунгача эса, ЖССТ фақат коронавирусга чалинган беморларгина ниқоб тақиши керак деб таъкидлаб келганди.

Киритилди: 07:25 03.12.2020. Ўқилди: 3844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!