Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ЖССТ вакили пандемия тугаши ҳақидаги тахминини маълум қилди

ЖССТ вакили пандемия тугаши ҳақидаги тахминини маълум қилди

Коронавирус инфекциясининг янги тури (COVID-19) пандемияси 2022 йил бошида тугайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Даниянинг DR телеканалига маълум қилган, дея хабар қилди azon.uz.

Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, 2021 йил ҳам коронавирус йили бўлса-да, аммо вазият бир йил аввалгига нисбатан анча бошқариладиган бўлади. "Энг ёмон сценарий тугади. Вирус янги тарқалишни бошлаган 2020 йилга нисбатан ҳозир кўпроқ маълумотга эгамиз", деган Клюге.

Шу билан бирга, Клюге фақат ўз фикрини айтаётгани ва ҳеч ким пандемия билан боғлиқ вазият атрофидаги воқеалар қандай ривожланишини башорат қила олмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

“Вирус сақланиб қолади, аммо чекловларга эҳтиёж қолмайди деб ўйлайман. Бу оптимистик хабар”, - дея қўшимча қилган ЖССТ вакили.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Киритилди: 22:33 23.02.2021. Ўқилди: 3044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!