Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

ЖССТ: Жанубий Африкада COVID-19 юқтириш ҳолатлари ортмоқда

ЖССТ: Жанубий Африкада COVID-19 юқтириш ҳолатлари ортмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Африкада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлган иккита янги омикрон субштамини эълон қилди.

«BA.4 ҳамда BA.5 субштамлари жиддийроқ симптомларни келтириб чиқаряпти деб аниқ айтишга ҳали эрта, бироқ улар ҳали пандемия тугамаганлигининг яна бир белгисидир», - деди ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

ЖССТ апрель ойининг ўрталарида BA.4 ҳамда BA.5 субштамларини кузатишни бошлади. Уларнинг иккинчиси ҳозир дунёда ҳукмронлик қилмоқда. «Апрель ойи охирида Жанубий Африкада сутка давомида 2650 та COVID-19 ҳолати қайд этилган, аммо 1 майга келиб 6500 дан ортиқ янги инфекция ҳолатлари аниқланди ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда», - дейилади хабарда.

Янги штаммлар тарқалишига қарамай, Гебрейесуснинг хабар беришича, COVID-19 ҳолатлари дунё миқёсида пасайишда давом этмоқда, ҳафталик ўлимлар пандемия биринчи бошланган 2020 йил мартидан бери энг паст даражада.

Киритилди: 06:00 10.05.2022. Ўқилди: 2775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!